Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Яқин Шарққа қўшимча қирувчи самолётларни жойлаштирмоқда

АҚШ Яқин Шарққа қўшимча қирувчи самолётларни жойлаштирмоқда

Пентагон Исроил ва Эрон ўртасидаги зарбалар алмашинуви туфайли Яқин Шарққа қўшимча қирувчи самолётларни жойлаштирмоқда.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Америка расмийлари орасидаги манбаларига кўра, бу, хусусан, F-16, F-22 ва F-35 самолётларига тегишли. Қайд этилишича, жойлаштириш мудофаа мақсадида амалга оширилмоқда.

Пентагон ҳозирча бу маълумотни тасдиқламади.

Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху 15 июнь куни Fox News телеканалига берган интервьюсида АҚШ Исроил кучларига Эроннинг яҳудий давлатига қарши жавоб зарбаларини қайтаришда ёрдам бераётганини айтди.

Киритилди: 06:30 18.06.2025. Ўқилди: 533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!