АҚШ сўнгги сутка ичида Яқин Шарққа бешинчи ва тўртинчи авлодга мансуб 50 дан ортиқ қирувчи самолётларни жойлаштирди, деб хабар бермоқда "Axios" нашри америкалик мулозимлар орасидаги манбасига таяниб. Гап "F-35", "F-22" ва "F-16" самолётлари ҳақида кетмоқда.
Шу билан бирга, "Forbes" нашрининг қайд этишича, "CVN 78 Gerald Ford" авиаташувчи кемаси Кариб ҳавзасини тарк этиб, Яқин Шарқ минтақаси томон йўл олган.