АҚШ Давлат котибининг қуролланишни назорат қилиш ва тарқатмаслик бўйича ёрдамчиси Кристофер Йо маълум қилишича, Вашингтон Россия ва Хитой билан “тенг асосда” ядровий синовларга қайтиш ниятида.
Унинг сўзларига кўра, президент Дональд Трамп таъкидлаганидек, АҚШ синовларга айнан “тенг шароитда” қайтади. Бироқ бу 1952 йилда ўтказилган “Ivy Mike” каби мегатонна тоифасидаги атмосферадаги ядровий портлашлар тикланишини англатмайди.
Расмийга кўра, “тенг асосда” дегани АҚШ бошқа давлатлар ҳаракатларига мутаносиб жавоб беришини билдиради.