Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Хитойда мусулмонларни қийноққа солганларга қарши кураш бошлади

A A A
АҚШ Хитойда мусулмонларни қийноққа солганларга қарши кураш бошлади

Америка Хитойнинг 33 компанияси ва ҳукумат ташкилотларига санкция қўллай бошлади. АҚШ Савдо вазирлиги веб-сайтида эълон қилинган хабарга кўра, уйғурларни таъқиб қилиш ва оммавий қирғин қуроллари устида ишлаш фаолиятига чекловлар жорий қилинган.

Чекловлар ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлигининг суд-тиббиёт институтига, шунингдек, саккизта хитойлик юридик шахсларга киритилди. Вашингтоннинг фикрига кўра, уларнинг барчаси Шинжон-Уйғур мухториятидаги инсон ҳуқуқлари бузилишлари, қатағонлар, оммавий ноқонуний ҳибсга олишлар, мажбурий меҳнат ва уйғурлар, этник қозоқлар ва бошқа озчилик мусулмонларнинг қийналишида айбдор.

Ўтган йили худди шу айбловлар билан 28 та Хитой ширкати АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилган.

 

Киритилди: 14:58 23.05.2020. Ўқилди: 5350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!