Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Хитой Россияга ёрдам беришидан қўрқмоқда

A A A
АҚШ Хитой Россияга ёрдам беришидан қўрқмоқда

Оқ уй Хитой етакчиси Си Цзиньпин Россияни фаолроқ қўллаб-қувватлашидан хавотирда. Бу ҳақда РИА Новости The New York Times нашрига таяниб хабар берди.

“АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти аъзолари орасида Си Цзиньпиннинг Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можародаги ўз мамлакатининг роли ҳақидаги қарашлари ўзгаргани ва келажакда Пекин Москвани янада кучлироқ қўллаб-қувватлайди, деган ишонч кучайиб бормоқда”, — дейилади нашрда.

Мақолада таъкидланишича, бир неча ой олдин америкалик амалдорларнинг аксарияти бу нуқтаи назарни муболаға деб билишган ва Байден Россия ва Хитой "ўзаро шубҳаларни енгиб" ҳамкорлик қила олишига очиқ шубҳа билдирди.

Киритилди: 16:49 16.06.2024. Ўқилди: 1465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!