АҚШ Молия вазирлиги ҳукумат киберҳужумларига ёрдам беришда айбланаётган Хитойнинг Интегритй Течнологй Груп компаниясига санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда бошқарма сайтида хабар берилган .
Пекинда жойлашган киберхавфсизлик компанияси Флах Тйпҳоон хакерлар гуруҳига алоқадорликда айбланди. АҚШ Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) маълумотларига кўра , у кибержосуслик билан шуғулланади ва Хитой ҳукумати ҳомийлиги туфайли бутун дунё бўйлаб компьютер ва саноат қурилмаларига киберҳужумлар амалга оширади.