CBS News телеканалида АҚШ вице-президентлигига номзодлар ўртасидаги дебат ниҳоясига етди
Мунозара Яқин Шарқдаги вазият ва Эроннинг Исроилга ҳужумлари ҳақидаги савол билан бошланди.
Номзодларга "агар Оқ уйда бўлсангиз, Исроилнинг Эронга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлашга тайёрмисиз?", деган савол берилди.
Ҳеч бир номзод саволга тўғридан-тўғри жавоб бермади.
Демократ Тим Уолз Қўшма Штатлар Яқин Шарқдаги мавжудлигини сақлаб қолиши ва Исроилни қўллаб-қувватлашда давом этиши кераклигини айтди, сўнгра Доналд Трампнинг президентлик давридаги ташқи сиёсатини танқид қилишга ўтди.
Республикачи вакил Ж.Д.Венс Трамп президентлиги вақтида "самарали олдини олиш" орқали дунё барқарорлигини сақлаб қолганини айтди. У, шунингдек, АҚШ иттифоқчиларни "ёмон одамларга қарши курашаётганда" қўллаб-қувватлаши кераклигини айтди.