АҚШ Демократик партиясидан вице-президентликка номзод Тим Вальс « Исроилнинг экспанцияси ва уни қўллаб -қувватловчи кучлар» ҳақида гапирганда нотўғри гапирган кўринади . Бу ҳақда у Эроннинг яҳудий давлатига ракета ҳужумига изоҳ берар экан, шундай баёнот берди, деб ёзади «ТАСС» .
« Эроннинг , яъни Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш қобилияти жуда муҳим. Ғазодаги гуманитар инқирозни тугатиш, гаровга олинганларнинг қайтиши. Аммо Исроил ва уни қўллаб-қувватловчи кучларнинг кенгайиши Қўшма Штатлар учун мутлақ фундаментал заруратдир», деди Вальс ўз рақиби, Республикачилар партиясидан вице-президентликка номзод Жеймс Девид Венс билан сайловолди дебатида.
У яҳудий давлатининг қандай кенгайиши ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади.