Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ вице-президенти Ҳиндистонга ташриф буюрди

АҚШ вице-президенти Ҳиндистонга ташриф буюрди

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Ҳиндистонга ташриф буюрди, у ерда мамлакат бош вазири Нарендра Моди билан учрашиб, икки томонлама савдо, божлар, мудофаа ҳамкорлигини ривожлантириш ва геосиёсий муаммоларни муҳокама қилади.

Вэнснинг Палам авиабазасига етиб келгани акс этган кадрларни Ҳиндистоннинг NDTV телеканали эфирга узатди.

"Ушбу ташриф томонларга икки томонлама муносабатлардаги тараққиётни ва бош вазирнинг АҚШга ташрифи чоғида 2025 йил 13 февралда эълон қилинган Ҳиндистон ва АҚШнинг қўшма баёноти постулатларини амалга оширишни кўриб чиқиш имконини беради. Шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва глобал воқеалар юзасидан фикр алмашилади," - дейилади Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Музокараларнинг асосий мавзулари орасида Вашингтон ва Нью-Деҳли бир неча ҳафтадан бери муҳокама қилиб келаётган АҚШ Ҳиндистонга жорий қилган 26 фоизлик божлар таъсирини юмшатиш бўйича икки томонлама савдо келишуви бўлиши кутилмоқда.

Киритилди: 10:51 21.04.2025. Ўқилди: 613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!