АҚШ Венесуела президенти Николас Мадурони ҳибсга олишга ёрдам берганлик учун мукофотни 25 миллион доллардан 50 миллион долларга оширди.
АҚШ Бош прокурори Пам Бонди, унинг «дунёдаги энг йирик гиёҳванд моддалар савдогарларидан бири ва миллий хавфсизликка таҳдид» эканлигини айтди.
АҚШ расмийлари 2020 йилда Мадуронинг ҳибсга олинишига асос бўладиган маълумотлар учун мукофот эълон қилган эди. Ўша пайтда бу миқдор 15 миллион доллар бўлган. 2025 йил бошида у 25 миллионга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, 11 сентябр воқеаларидан кейин АҚШ «Ал-Қоида» етакчиси Усама бин Ладенни қўлга олиш учун ҳам 25 миллион доллар мукофот пули ваъда қилган.