Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Венесуэла нефтини ташиётган ўнлаб танкерларни мусодара қилишни режалаштирмоқда

АҚШ Венесуэла нефтини ташиётган ўнлаб танкерларни мусодара қилишни режалаштирмоқда

АҚШ маъмурияти Венесуэла нефтини ташишда фойдаланиладиган танкерларнинг катта қисмини мусодара қилиш учун ордер сўраб судга ариза берди.

Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Гап Венесуэладан нефть ташиётган ёки илгари нефть ташиган ўнлаб кемалар ҳақида кетмоқда.

Агентлик сўнгги бир неча ҳафта ичида АҚШ ҳарбийлари халқаро сувларда ҳозирда Венесуэла нефтини ташиётган ёки илгари ташиган бешта кемани мусодара қилганини эслатди. Мусодара қилиш Венесуэла президенти Николас Мадурони ағдариш ва Венесуэла нефти устидан АҚШ назоратини ўрнатиш кампаниясининг бир қисми эди.

Киритилди: Бугун 11:20. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!