Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Венесуэла билан авиаалоқани тўхатди

АҚШ Венесуэла билан авиаалоқани тўхатди

АҚШ маъмурияти Венесуэлада хавфсизликка таҳдид мавжудлиги сабабли ушбу давлат билан авиаалоқани вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда АҚШ транспорт вазири Элейн Чао баёнотида айтилган.

Ички хавфсизлик вазирлиги Венесуэлага келувчи ва у ердан кетувчи йўловчилар, самолётлар ва экипаж аъзоларига хавф борлиги ҳақидаги хулосага келди, бу ҳолат АҚШ ва Венесуэла ўртасида фуқаролик авиациясининг барча рейсларини зудлик билан тўхтатишни талаб қилади , деб айтилган Чао баёнотида.

Мен давлат ва хусусий самолётлар томонидан Венесуэла аэропортларига ёки улардан авиаташувлар бажаришга барча рухсатларнинг амал қилишини тўхтатмоқдаман , деб таъкидлаб ўтган Чао.

1 май куни АҚШ Федерал авиация бошқармаси АҚШ авиакомпанияларига Венесуэла ҳудудини 48 соат ичида тарк этишни тавсия қилган. Бундан аввалроқ бошқарма АҚШ самолётларига Венесуэла устидан 8 кмдан пастроқ баландликда учишни тақиқлаган.

Manba: oxo.uz

Киритилди: 06:30 16.05.2019. Ўқилди: 1470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!