"Шартнома мавжуд, у имзоланган ва ратификация қилиш учун Украина Олий Радасига юборилади. Биз келишувда кечикишлар бўлмаслигидан манфаатдормиз", — деди Владимир Зеленский видеомурожаатида. Унинг сўзларига кўра, ҳужжат “тайёргарлик жараёнида сезиларли даражада ўзгарган”.
“Энди бу Украинага сармоя киритиш учун имконият яратадиган ҳақиқий тенг келишув”, — деди мамлакат президенти. Унинг таъкидлашича, келишув шартларига кўра, "қарз йўқ" ва Вашингтон ва Киев "ҳамкорликда даромад олиши" мумкин.
АҚШ ва Украина ўртасидаги тоғ-кон бўйича келишув Россияга Украина ва Америка халқлари ўртасида ҳеч қандай тафовутлар йўқлигини кўрсатади, деди аввалроқ АҚШ молия вазири Скотт Бесcент. Унинг қўшимча қилишича, келишув нафақат ноёб тупроқ металларига, балки инфратузилма ва энергетикага ҳам тегишли. “Шундай қилиб, ҳар икки томонда ҳам ғалаба қозониш имконияти бор”, — дея хулоса қилди америкалик вазир.
Украинани тиклаш учун сармоя фондини яратиш ҳақидаги ҳужжат 30 апрел куни Вашингтонда Бесcент ва Украина бош вазирининг биринчи ўринбосари, иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко томонидан имзоланган. Шартнома дастлаб "ресурслар битими" ёки "ноёб ер металлари битими" деб номланган.