АҚШ ва Корея Республикаси ўртасида ҳарбий соҳага оид ресурслар ва товарларни етказиб беришда ўзаро устуворлик тўғрисида мажбурий бўлмаган шартнома имзоланди.
Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
Корея Республикасининг Миллий мудофаани харид қилиш бошқармаси (DAPA) ва АҚШ Мудофаа вазирлиги ўртасида таъминот хавфсизлиги тўғрисидаги битим (SOSA) имзоланди. “Жанубий Корея ҳарбий ресурсларни устувор асосда олиш имкониятига эга бўлиши кутилмоқда, бу эса мамлакатимизда қурол-яроғ тизимларини ўз вақтида жойлаштириш ва эксплуатация қилиш имконини беради”, — деди DAPA.