Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ ва Исроилнинг Эрондаги стратегияси муваффақиятсизликка учради

АҚШ ва Исроилнинг Эрондаги стратегияси муваффақиятсизликка учради

АҚШ ва Исроил Эронда ўз олдиларига қўйган мақсадларига эриша олишмади, деб ёзади Responsible Statecraft нашри.

«АҚШ ва Исроил Эронга қарши урушга катта умидлар билан киришган эди. Бироқ, уларнинг "бошсизлантириш" кампанияси натижасида ҳокимият тепасига янада қаттиққўл вориснинг келиши, минтақавий портлаш, дунёнинг ҳар бир иқтисодиётида сезилган нефть шоки ва иттифоқчилар базаларига берилган жавоб зарбалари юзага келди», — дейилади нашр мақоласида.

Нашрнинг қайд этишича, етакчини йўқ қилиш ва режимни ағдаришга қаратилган стратегия кутилган натижани бермаган. Мақола муаллифининг фикрича, бу ҳаракатлар аксинча, ислом республикаси аҳолисига рақибнинг ниятлари ҳақида илгари айтилган барча гапларнинг тўғрилигини исботлаб берган.

Киритилди: Бугун 19:20. Ўқилди: 642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!