ҲАМАС араб ва мусулмон мамлакатларини Ғазодаги қирғинни тўхтатиш учун ҳаракат қилишга чақирмоқда.
Фаластин гуруҳи ўз баёнотида араб ва мусулмон мамлакатлари ҳукуматлари "анклавда давом этаётган очиқ қирғин ва очарчиликнинг олдини олиш бўйича кутилган мажбуриятларини бажармаган"лигини таъкидлади.
ҲАМАС тегишли ҳукуматларни ўз таъсир кучидан фойдаланиб, "АҚШ маъмурияти ва сионистик тажовузни қўллаб-қувватловчи мамлакатларга босим ўтказиш"га ундади.