Бугун 17 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ ва Ироқ ИШИД етакчиси ўлдирилганини эълон қилди

АҚШ ва Ироқ ИШИД етакчиси ўлдирилганини эълон қилди

Ироқ Бош вазири мамлакат разведка хизмати ва Қўшма Штатлар бошчилигидаги коалиция қўшинлари ҳамкорликда “Исломий давлат” (ИШИД) террорчилик гуруҳининг Ироқ ва Суриядаги етакчисини йўқ қилганини эълон қилди.

Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, Абу Хадиджа номи билан танилган Макки Муслиҳ ар-Рифо, яъни Абу Хадиджа, "Ироқ ва бутун дунёдаги энг хавфли террорчилардан бири" бўлган.

Операция ҳақида АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам Truth ижтимоий тармоғида изоҳ қолдирди. Шунингдек, АҚШ Қуролли кучларининг Марказий қўмондонлиги X платформасида ҳужум видеосини жойлади. Унга кўра, бу ҳаво зарбаси пайшанба куни Ироқнинг ғарбий қисмидаги Ал-Анбар вилоятида амалга оширилган.

Америка ҳарбийларининг таъкидлашича, Абу Хадиджа номи билан танилган Макки Муслиҳ ар-Рифо ИШИДнинг бутун дунёдаги операциялари, логистикаси ва режалаштириш ишларига масъул бўлган.

Киритилди: 17:05 15.03.2025. Ўқилди: 780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!