АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ва Ироқ ҳукумати Ироқдаги «Исломий давлат» террорчилик гуруҳига қарши кураш бўйича Миссия Inherent Resolve 12 ой ичида, 2025 йил сентябрдан кечиктирмай якунланганини эълон қилди.
АҚШ Давлат департаменти веб-сайтида эълон қилинган баёнотда Вашингтон ва Бағдод Ироқ кучларини қўллаб-қувватлайдиган ва гуруҳга босимни давом эттирадиган ҳамкорликка ўтиши айтилган.
Коалициянинг Суриядаги ҳарбий миссияси 2026 йилнинг сентябригача давом этади. Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй Ироқдаги 2500 га яқин америкалик аскардан қанчаси 2025 йилдан кейин қолиши ҳақида маълумот беришдан бош тортган.
«Исломий давлат»га қарши кураш миссияси Ироқда 2014 йилда ташкил этилган. Ўша пайтда гуруҳ мамлакатнинг тахминан учдан бир қисмини эгаллаган.