Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ ва Эрон ўртасидаги Женевадаги музокаралар ҳеч қандай келишувсиз якунланди

АҚШ ва Эрон ўртасидаги Женевадаги музокаралар ҳеч қандай келишувсиз якунланди

The Wall Street Journal нашри маълумотларига кўра, АҚШ делегацияси вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Эрон томонига Теҳрон ўзининг учта асосий, Фордо, Натанз ва Исфаҳондаги ядровий объектларини йўқ қилиши, шунингдек, қолган барча бойитилган уранини Вашингтонга топшириши кераклигини билдирган.

Бундан ташқари, АҚШ вакиллари ҳар қандай янги ядровий келишув Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режасидан фарқли равишда муддатсиз амал қилиши лозимлигини таъкидлаган. Ушбу келишув Барак Обама маъмурияти даврида тузилган бўлиб, унда Эроннинг ядровий дастурини чеклаш эвазига унга қарши жорий этилган халқаро санкцияларни бекор қилишни назарда тутган. Доналд Трумп ўзининг биринчи президентлик муддати давомида келишувдаги иштирокини тўхтатган эди.

Эрон оммавий ахборот воситаларига кўра, Теҳрон ўзининг уран захираларини хорижга топшириш ғоясини рад этган. Шунингдек, Эрон уранни бойитишни тўлиқ тўхтатиш, ядровий объектларни демонтаж қилиш ва дастурига доимий чекловлар жорий этилишига ҳам қарши чиқмоқда.

Шу билан бирга, газетанинг ёзишича, Эрон уранни бойитиш ҳуқуқини сақлаб қолишни талаб қилмоқда, бироқ АҚШ позициясини юмшатиш мақсадида муқобил вариантларни ҳам таклиф этган. Улар орасида бойитиш даражасини ҳозирги 60 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтириш, бойитишни бир неча йилга вақтинча тўхтатиб туриш ёки уранни Эрон ҳудудида жойлашган араб-эрон консорциуми доирасида қайта ишлаш вариантлари бор.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!