АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасидаги музокаралар Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида 11 апрель куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Al Mayadeen телеканали манбаларга таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, аввал музокаралар жума куни ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо кейинчалик улар шанба кунига кўчирилган.
Телеканал маълумотига кўра, Эрон делегацияси таркибига Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Муҳаммад Боқир Золгадр, парламент спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф, ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ҳамда унинг ўринбосари Мажид Тахт-Раванчи киради.
Мутахассислар фикрича, ушбу учрашув АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескин муносабатлар фондида муҳим аҳамият касб этиб, ўт очишни тўхтатиш келишуви тақдирига аниқлик киритиши мумкин.