Руминия фуқаролари март ойидан бошлаб АҚШга визасиз киришлари мумкин.
Бу ҳақда Agerpres'га Руминия ташқи ишлар вазири Эмил Хурезану маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, мамлакат фуқаролари АҚШ агентликларини ўз саёҳатлари ҳақида фақат ESTA – Саёҳатга рухсат бериш электрон тизими платформаси орқали хабардор қилишлари керак бўлади.