АҚШ ва Британиянинг Ямандаги "Ансор Аллоҳ" (ҳутийлар) исёнчилар ҳаракати назоратидаги ҳудудга берган зарбалари оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, тўққиз киши яраланди.
Бу ҳақда Al Mayadeen телеканалига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳутийлар ҳукуматидаги вакили Анис ал-Асбахий маълум қилди.
"Тўққиз киши ҳалок бўлди ва тўққиз нафар ярадор АҚШ ва Буюк Британия томонидан душман зарбаларининг биринчи қурбони бўлди", — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради телеканал.
Al Mayadeen телеканали маълумотларига кўра, зарба пойтахт шимолидаги турар-жой массивида содир бўлган. Оқибатда бир қанча бинолар шикастланган. Қутқарув операцияси давом этмоқда.