Копенгаген эса бу қарорни қўллаб-қувватлади.
АҚШ вице-президентининг рафиқаси Уша Вэнс Гренландияда ўтказиладиган бир қатор тадбирларда қатнашишни режалаштирган эди. Бироқ Дания бош вазири Метте Фредериксен бу ташрифни ярим автоном мақомга эга Гренландияга нисбатан "қабул қилиб бўлмас босим" дея баҳолади.
Шундан сўнг, Оқ уй АҚШ делегациясининг оролга ташрифини чеклаш ҳақида қарор қабул қилди. Эндиликда делегация раҳбари Жей Ди Вэнс фақат Гренландия шимолида жойлашган америкаликларга тегишли Питуффик космик базасига ташриф буюради. Фредериксен эса бу қарорни "жуда ижобий қадам" сифатида баҳолади.
Эътиборли жиҳати шундаки, АҚШ президенти Доналд Трамп аввал ҳам бир неча бор Гренландияни аннексия қилиш истаги борлигини айтган эди. Трамп ўз ташаббусига "стратегик мақсадлар" ва "миллий хавфсизлик нуқтайи назаридан зарурият", дея изоҳ берган эди.