Украинанинг НАТОга аъзолигини бериш ғояси на АҚШ, на иттифоққа аъзо бошқа давлатлар томонидан қўллаб-қувватланмайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц маълум қилди.
Уолтц ABC News телеканалига берган интервьюсида: "Украина учун НАТОга доимий йўл ёки НАТОга доимий аъзо бўлиш жуда қийин. Бу ҳақда нафақат Қўшма Штатлари, балки, бошқа бир қатор мамлакатлар ҳам шу фикрда" деди.