Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Украинага ёрдам юбориш учун Хитойдан қарз олишга мажбур бўлади

АҚШ Украинага ёрдам юбориш учун Хитойдан қарз олишга мажбур бўлади

АҚШ Украинага 40 миллиард доллар ёрдам жўнатиш учун қарз олишга мажбур бўлади, – дейди америкалик сенатор Рэнд Пол.

Бу ҳақда “Breitbart News” нашри хабар берди. Нашрнинг қайд этишича, Вашингтон Киевга ўнлаб миллиард долларлик ҳарбий ва иқтисодий ёрдам юбормоқчи, америкаликлар эса инфляция ҳамда озиқ-овқат танқислиги билан курашмоқда. Шу билан бирга, Рэнд Пол ёрдам пакетининг Украинага ўтказилишига қарши чиқди.

– Ўйлайманки, Украинага пул жўнатиш учун Хитойдан қарз олишимиз керак, – дейди сенатор.

Аввалроқ сенатор таъкидлаганидек, Киевга Америка иқтисодиётининг банкрот бўлиши ҳисобига ёрдам кўрсатиш мумкин эмас. У, шунингдек, АҚШда давлат қарзи ва инфляция ўсиб бораётганига ҳам эътибор қаратган.

Киритилди: 12:50 22.05.2022. Ўқилди: 2671 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!