"11–12 апрел кунлари Вашингтонда Украина вакиллари билан фойдали қазилмалар бўйича янги битим юзасидан ўтказилган музокаралардан сўнг, Трамп маъмурияти Россия армиясининг кенг кўламли босқинидан бери Киевга кўрсатилган ёрдам ҳажмини қайта баҳолаб, уни 300 миллиард доллардан 100 миллиард долларгача туширди", дея хабар бермоқда агентлик.
Bloomberg манбаларига кўра, бу янги баҳо Украинанинг ўз баҳосига яқинроқ ҳисобланади. Аввалроқ Киев Вашингтоннинг ёрдами ҳажмини 90 миллиард доллардан кўпроққа баҳолаган эди.
Март ойида Вашингтон томонидан Киевга тақдим этилган фойдали қазилмалар бўйича битим лойиҳасига кўра, Қўшма Штатлар Украинадаги фойдали қазилма конларидан имтиёзли асосда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Лойиҳа шартларига биноан, конлардан тушган фойда махсус инвестиция фондига йўналтирилади, сўнгра бу маблағ мамлакатлар ўртасида тақсимланади. Лойиҳада, шунингдек, АҚШ Украинага уруш бошланганидан бери кўрсатган “моддий ва молиявий ёрдами”ни ушбу фондга ўз ҳиссаси сифатида кўриб чиқаётгани айтилганди.