Американинг Northrop Grumman мудофаа-саноат компанияси Украинага етказиб берилгандан сўнг Пентагоннинг қурол-яроғ захирасини тўлдириш учун ракета двигателлари ишлаб чиқаришни йилига икки баравар оширишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Defense One нашри хабар берди.
Northrop Grumman йилига 14 000 та ракета двигателларини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда, Пентагон Украинага юборилган қуролларни алмаштириш ва келажакдаги урушлар учун захираларни тиклаш устида ишлаётгани сабабли ишлаб чиқаришни тахминан икки баробарга оширмоқда.
Сўнгги тўрт йил ичида компания йилига 5000 дан 6000 гача GMLRS ракета двигателларини етказиб берди.