Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Украина бўйича Зеленский айтган “дедлайн”ни рад этди

АҚШ Украина бўйича Зеленский айтган “дедлайн”ни рад этди

Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Қўшма Штатларнинг NATO'даги элчиси Мэттью Уитакернинг айтишича, Вашингтон Украина - Россия уруши июн ойигача якунланиши учун ҳеч қандай муддат белгиламаган.

"АҚШ жанговар ҳаракатлар тезроқ тўхтатилишини ва томонлар музокаралар столига ўтиришини истайди, бироқ бунинг учун аниқ саналар белгиланмаган", — дея Уитакер.

Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ урушни ёз бошига қадар якунлашни кўзлаётгани ва музокаралар учун аниқ жадвал таклиф қилаётганини айтган эди.

Киритилди: Бугун 09:40. Ўқилди: 625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!