Бу ҳақда Оқ уй миллий иқтисодий кенгаши директори Кевин Ҳассетт маълум қилди.
Ушбу маблағлар Қўшма Штатлар бюджет тақчиллигини қоплашга ва мамлакат фуқароларининг солиқ юкини камайтиришга йўналтирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Доналд Трамп ушбу битим орқали "АҚШ Украинага сарфлаган" дея даъво қилган 350 миллиард долларни қайтариб олмоқчилигини айтган эди.
Бироқ, ОАВда эълон қилинган ер ости бойликлари бўйича келишув лойиҳасида АҚШнинг нафақат 350 миллиард доллар, ҳатто 20 миллиард доллар олишига ҳеч қандай кафолат йўқ. У ерда фақат келажакда амалга ошириладиган қазилма ресурсларни ўзлаштириш ва инфратузилмани қуриш бўйича янги лойиҳалардан олинадиган даромадлар ҳақида гап боради. Жараён қачон ва қандай ҳажмда амалга оширилиши ҳозирча номаълум. Келишув лойиҳасида конларга эгалик ҳуқуқи Қўшма Штатларга ўтиши ҳақида ҳам ҳеч нарса айтилмаган.
Эҳтимол, бу маълумотлар тез орада тайёрланиши назарда тутилган жамғарма тўғрисидаги шартномада батафсилроқ кўрсатилади. Аммо, унинг қачон ва қай кўринишда имзоланиши ҳам ҳозирча номаълум.