The Wall Street Journal нашрида чоп этилган мақолада АҚШ сунъий интеллект инфратузилмаси учун энг хавфсиз вариантлардан бири сифатида Исроилнинг Негев ҳудуди кўриб чиқилаётгани айтилди.
Мақолада таъкидланишича, Исроил технология соҳасида, хусусан киберхавфсизлик, мудофаа технологиялари ва сунъий интеллект йўналишларида дунё етакчиларидан бири ҳисобланади.
Муаллифлар фикрича, Негев минтақаси стратегик жойлашуви, юқори технологик салоҳияти ва АҚШ билан яқин ҳамкорлиги туфайли йирик AI марказини жойлаштириш учун муносиб ҳудуд бўлиши мумкин.