АҚШда авиадиспетчерлар томонидан парвозларни бошқаришда фойдаланиладиган ускуналарни алмаштириш зарур. Бунинг учун 50 миллиард доллар маблағ талаб этилади.
Бу ҳақда АҚШ транспорт вазири Шон Даффи маълум қилди.
"Мен Конгрессдан бизга фавқулодда молиялаштириш учун маблағ ажратишини истайман. Менга 50 миллиард доллар керак", — дея вазирнинг сўзларини келтиради ТАСС.