"Украина Қўшма Штатлардан кўпроқ қурол олишга уринишларида муваффақиятга эриша олмади. Бундан ташқари, яқин кунларда Байден маъмурияти томонидан маъқулланган қурол етказиб бериш дастури ҳам музлатиб қўйилди. Шу сабабли энди Киев янги ёндашувни режалаштирмоқда, украиналиклар Вашингтондан Европа давлатларига АҚШ қуролларини Украина учун сотиб олишга рухсат беришни сўрашни мақсад қилган", дея ёзмоқда нашр манбаларига таяниб.
Маълумотларга кўра, янги ёндашув доирасида бир нечта Европа давлатлари ўз мудофаа бюджетлари ҳисобидан АҚШ қуролларини сотиб олиб, уларни Украинага топшириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Политиcо суҳбатдошларининг таъкидлашича, бундай харажатлар NATO'нинг мудофаа мақсадлари доирасига киритилиши мумкин.
Бу ташаббусни АҚШ ҳукумати тасдиқлаши лозим, ҳозирча тафсилотлар муҳокама қилинмоқда. Аммо Вашингтон бу янги ёндашувга рози бўладими-йўқми, ҳозирча номаълум. Politico, шунингдек, Россия шимоли-шарқда, Суми йўналиши бўйлаб ёзги ҳужумни бошлаган бир пайтда, Украина тез ҳаракат қилишга мажбур бўлаётганини қайд этади.