Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ терроризмга қарши кураш бўйича янги стратегиясида Европани "террорчилик таҳдидлари инкубатори" деб атади

АҚШ терроризмга қарши кураш бўйича янги стратегиясида Европани "террорчилик таҳдидлари инкубатори" деб атади

Доналд Трамп томонидан тасдиқланган ҳужжатга кўра, террорчилар Европа чегараларининг заифлиги ва контртерроризм соҳасидаги ресурсларнинг камайишидан фойдаланиб, Европани европаликлар ва америкаликларга қарши ҳужумларни режалаштириш учун қулай муҳитга айлантирмоқда. Стратегияда кўрсатилишича, террорчилар Европага кириб олиш канали сифатида назорат қилинмайдиган оммавий миграциядан фойдаланишяпти.

Ҳужжат муаллифларининг таъкидлашича, агар Европа "таҳдид реаллигини тан олса ва ҳаракат қилишни бошласа", вазиятни ўзгартириш учун ҳали имконияти бор.

Европа мамлакатларига контртерроризм соҳасидаги саъй-ҳаракатларни зудлик билан кучайтириш, шунингдек, "сўз эркинлигининг анъанавий тамойилларини тиклаш" ва "исломизм муаммосини очиқ муҳокама қилиш" таклиф этилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:30. Ўқилди: 287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!