Америка қуролли кучлари терроризмга қарши кураш ҳомийлигида хорижий давлатларнинг суверен ҳудудларини бомбардимон қилишда давом этмоқда. Бу сафар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ИШИД* террор ташкилотининг Сурия чўлларида жойлашган лагерларига бир неча бор ҳаво ҳужумларини амалга оширди. АҚШ Марказий қўмондонлиги хабарига кўра, ҳужумлар 2024 йил 11 октябрь, жума куни содир бўлган .
«АҚШ Марказий қўмондонлиги кучлари 11-октабр куни эрта тонгда ИШИДнинг Суриядаги бир қанча маълум лагерларига бир қатор ҳаво ҳужумларини амалга оширди», — дейилади департамент хабарида.