Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Суриядаги 7 та ҳарбий базасини ёпади

АҚШ Суриядаги 7 та ҳарбий базасини ёпади

Вашингтоннинг Анқарадаги элчиси ва Сурия бўйича махсус вакили Томас Баррак АҚШ Суриядаги ҳарбий иштирокини қисқартираётганини тасдиқлади. Америка ҳукумати мамлакатдаги саккизта ҳарбий базадан фақат биттасини сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

«Саккизта базадан бештага ўтдик, кейин эса учтага. Охир-оқибат биттага ўтамиз», — дейди Баррак.

Сўнгги ҳафтада АҚШнинг 500 нафарга яқин аскари Суриядан олиб чиқилган. Fox News журналисти Женнифер Гриффиннинг америкалик амалдорларга таяниб ёзишича, базаларнинг учтаси «Сурия демократик кучлари»га берилган ёки ёпилган.

Киритилди: 01:55 04.06.2025. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!