Сан-Францискода суд Microsoft корпорациясига америкалик видео ўйинлар ишлаб чиқарувчиси Activision Blizzardни сотиб олиш бўйича битим тузишга рухсат берди. Битим 69 миллиард долларни ташкил этди.
Бу ҳақда Блоомберг хабар бермоқда.
Энди Microsoft 18 июлгача шартномани ёпиши керак.
Апрел ойида Британия рақобат ва бозорлар бошқармаси (CМА) Microsoft Activision Blizzard-ни сотиб олиш бўйича битимни блоклади.