Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ суди Boeing компаниясини 737 MAX ҳалокатида қурбон бўлган аёл оиласига 30 миллион доллардан ортиқ товон тўлашга мажбур қилди

АҚШ суди Boeing компаниясини 737 MAX ҳалокатида қурбон бўлган аёл оиласига 30 миллион доллардан ортиқ товон тўлашга мажбур қилди

АҚШда илк бор Boeing 737 MAX самолёти ҳалокати қурбони оиласи фойдасига суд қарори чиқарилди. Reuters агентлигининг хабар беришича, Чикаго округ суди компанияни 2019 йил 10 март куни Ethiopian Airlines 302 рейси ҳалокатида нобуд бўлган БМТ ходими Шикха Гарг оиласига 28 миллион доллар тўлашга мажбур қилди. Қўшимча равишда, томонлар суддан ташқари келишув доирасида яна 3,45 миллион доллар миқдоридаги тўловни келишиб олган. Шундай қилиб, умумий товон миқдори 30 миллион доллардан ортиқ бўлди.

Жараёнда айбдорлик масаласи муҳокама қилинмаган — Boeing ўз жавобгарлигини олдиндан тан олган. Суд фақат товон миқдорини белгилади ва самолёт “конструктив нуқсонлар билан ишлаб чиқилганини” қайд этди. Шунингдек, компания “хавфлар ҳақида тўлиқ маълумот бермагани” учун танқид қилинди. Boeing компанияси қарори устидан шикоят қилмаслигини маълум қилди.

ET302 рейси ҳалокати 2018 йил октябридаги Lion Air авиаҳалокатидан кейинги иккинчи Boeing 737 MAX фожиаси бўлди. Бу икки ҳалокатдан сўнг ушбу моделдаги самолётлар қарийб 20 ой давомида парвозлардан тўхтатилган, фақат техник модернизациядан кейин қайта фойдаланишга рухсат берилган.

Ҳозиргача қурбонларнинг 90 фоиздан ортиқ оилалари Boeing билан махфий келишувлар тузган. Бироқ мазкур иш тарихий прецедент сифатида баҳоланмоқда — суд биринчи марта ишлаб чиқарувчи компаниянинг конструктив хатоларини очиқ равишда тан олди.

Киритилди: 19:21 13.11.2025. Ўқилди: 710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!