АҚШ ҳукумати диабет, саратон, юрак ёки нафас олиш касалликлари, ортиқча вазн ёки руҳий муаммолари бор шахсларга виза беришни тўхтатиши мумкин. Улар “иқтисодий юк” сифатида баҳоланмоқда.
Янги қоидалар асосан АҚШда доимий яшашни истаганларга тааллуқли бўлиб, номзоднинг соғлиги ва моддий аҳволи ҳам ҳисобга олинади. Мутахассислар тиббий тайёргарлиги йўқ виза ходимларига бундай ваколат бериш нотўғри қарорларга олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда.