Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Шимолий Кореяга шафқат қилди

A A A
АҚШ Шимолий Кореяга шафқат қилди

АҚШ ҳукумати Шимолий Кореяга қўшимча санкциялар қўлламасликка қарор қилди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри хабар тарқатган. Бунга сабаб, икки мамлакат раҳбарлари мулоқотга киришишган ва музокаралар столига ўтиришга тайёр эканликларини билдиришган.

Шимолий Кореяга қарши чекловлар 29 майдан кучга кириши керак эди. Бироқ дипломатик муносабатлар сабаб уларни номаълум муддатга суриб туришга қарор қилишди.

Эслатиб ўтамиз, 29 май куни Корея Меҳнат партияси аъзоси Ким Ён Чхоль Нью-Йоркка учрашув ҳақида суҳбатлашиш учун йўл олган. Бир кун аввал эса Пхеньян делегацияси Сингапурга музокарага тайёрланиш учун йўл олганди.

Саммит 12 июнда Сингапурда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

 

Киритилди: 12:36 29.05.2018. Ўқилди: 1292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар