Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Россиянинг нефть даромадларини чеклашда давом этади

АҚШ Россиянинг нефть даромадларини чеклашда давом этади

АҚШ Молия вазирлиги раҳбари Жанет Йеллен мамлакатнинг нефть сотишдан тушадиган даромадларини минималлаштириш мақсадида Қўшма Штатлар Россияга нисбатан чеклов чораларини жорий этишда давом этишини айтди. Бу ҳақда "Reuters" хабар бермоқда.

"Бир нечта имконият бор. Биз санкцияларни эълон қилмаймиз, лекин биз доимо нефть даромадларига қараймиз", - деди Йеллен.

Унинг сўзларига кўра, у раҳбарлик қилаётган вазирликнинг вазифалари рўйхати Россия нефтини сотишдан тушадиган даромадларни янада камайтириш йўлларини излашдан иборат.

Мумкин бўлган чора-тадбирлардан бири Россия Федерациясидан нефть нархини пасайтиришдир.

Аввалроқ Сербия президенти Александр Вучич Қўшма Штатлар Сербия нефть саноатига қарши санкциялар киритмоқчи эканини айтганди.

Киритилди: Бугун 09:33. Ўқилди: 316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!