Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ, Россия ва Украина саммити Европа ёки Яқин Шарқда бўлиб ўтиши мумкин

АҚШ, Россия ва Украина саммити Европа ёки Яқин Шарқда бўлиб ўтиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда Россия ва Украина етакчилари Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленский ўртасидаги уч томонлама саммит Европа ёки Яқин Шарқда бўлиб ўтиши мумкин.

The Guardian нашри хабар беришича, АҚШ, Украина президентлари ва Европа етакчилари иштирок этган бугунги видеоконференцияда Зеленский, Трамп ва Путин ўртасидаги учрашувнинг эҳтимолий жойи муҳокама қилинган.

Нашрнинг қайд этишича, улар Европа ва Яқин Шарқдаги шаҳарларни кўриб чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни Трамп Аляскада Путин билан учрашади. Зеленский музокараларда қатнашмайди. Шу билан бирга, Америка етакчиси Путин билан учрашуви муваффақиятли ўтса, Зеленский билан уч томонлама форматда учрашув ташкил этишини айтди.

Киритилди: 08:00 14.08.2025. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!