Агентликнинг европалик манбасига кўра, Канадада бўлиб ўтаётган G7 давлатлари молия вазирлари учрашуви доирасида АҚШ Молия вазирлиги вакиллари нефт нархлари аллақачон пасайиб, Россияга зарар етказаётгани ҳақида фикр билдирган. Бироқ, бу масаладаги муҳокамалар ҳали давом этмоқда.
Аввалроқ Европа Иттифоқи Россия нефтига қўйилган нарх чегарасини 50 доллар атрофида қайта кўриб чиқишни таклиф қилган эди. Украина эса бу нархни янада пасайтириб, 30 долларгача туширишни талаб қилмоқда.
22 май куни Brent маркали нефт фючерслари бир баррел учун тахминан 64 доллар атрофида савдога қўйилган эди.