Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ қўшинлари Польшага келиб жойлашмоқда — манба

A A A
АҚШ қўшинлари Польшага келиб жойлашмоқда — манба

РАР ахборот агентлиги хабарига кўра, АҚШ Шарқий Европага жойлаштиришга қарор қилган қўшимча Америка қўшинлари Польшага кела бошлади.

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби ўтган чоршанба кунги брифингда АҚШ Руминия, Польша ва Германияга қўшимча кучлар юборишини айтди. Унинг таъкидлашича, кучлар минтақага «абадий эмас», «бу мавжуд вазиятга муносабат, улар (жўнатилган ҳарбийлар) Украинада жанг қилмайди». Бу куч минтақадаги иттифоқчиларга «қўллаб-қувватлаш» учун зарур, дейди у. Хусусан, Польшага 1,7 минг АҚШ аскари жўнатилган.

«Польшада жойлаштириладиган 82-ҳаво-десант дивизиясининг биринчи Америка қўшинлари бўлган самолёт шанба куни Рзешов яқинидаги Ясионка аэропортига қўнди», — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, жума куни саккизта Америка самолёти Ясионка аэропортига қўнди, уларда америкалик аскарларни қабул қилишга тайёргарлик кўриш учун илғор гуруҳ учиб кетди. Унинг вазифаси - Польшада жойлаштириладиган қўшинларнинг моддий-техник таъминоти.

Киев ва Ғарб давлатлари сўнгги пайтларда Россиянинг Украина чегаралари яқинида «тажовузкор ҳаракатлари» кучайганини эълон қилди. Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ўз ҳудуди ва ўз хоҳишига кўра қўшинларини олиб кираётганини айтди.

Киритилди: 23:28 05.02.2022. Ўқилди: 4523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар