АҚШ ҳарбийлари Ироқдаги Айн-ал-Асад авиабазасидан чиқарилди ва энди база тўлиқ Ироқ армияси назоратида. Бу ҳақда Ироқ Мудофаа вазирлигига таяниб, CNN хабар берди.
Маълумот учун, Айн-ал-Асад базаси Ироқнинг ғарбий қисмида жойлашган йирик ҳарбий авиабаза бўлиб, у Саддам Ҳусайн даврида қурилган.
АҚШ кучлари 2003 йилдан бошлаб Ироқдаги урушдан сўнг ушбу базадан фойдаланиб келган келган.