Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ қурол-яроғ захиралари мисли кўрилмаган даражада тўлдириши эълон қилинди

АҚШ қурол-яроғ захиралари мисли кўрилмаган даражада тўлдириши эълон қилинди

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ қуролли кучлари ўз захирасини мисли кўрилмаган даражада тўлдираётганини айтди.

"Бу бизда мавжуд бўлган энг кучли армиямиз, жумладан, биз қурол-яроғни мамлакатимиз илгари ҳеч қачон кўрмаган даражада тўпламоқдамиз", деб ёзди Америка раҳбари Truth Social ижтимоий тармоғида.

Трамп Қўшма Штатлар ўзида тўплаётган арсеналлардан ҳеч қачон фойдаланишга мажбур бўлмаслигига ишонч билдирди.

4 март куни Еврокомиссия Европа давлатларининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли режани ишга тушириш ниятида экани хабар қилинганди. Унда мудофаа соҳасига Европа Иттифоқи бюджетидан камида 100 миллиард евро миқдорида сармоя киритиш назарда тутилган.

Киритилди: 11:03 03.06.2025. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!