АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолёти АҚШ президенти Дональд Трампнинг Флорида штатидаги Палм-Бичдаги қароргоҳи устидан чекланган ҳаво ҳудудига кирганидан сўнг, ҳавога кўтарилди.
Бу ҳақда Шимолий Америка Аэрокосмик мудофаа қўмондонлиги ижтимоий тармоқларда маълум қилган.
"Бугун эрталаб NORAD F-16 Флорида штатидаги Палм-Бич осмонида чекланган ҳаво ҳудудига кирган самолётни тутиб олди. Вазият хавфсиз тарзда ҳал қилинди.", — дейилади баёнотда.