Бугун 17 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Қирғизистон банкига қарши санкциялар киритди

АҚШ Қирғизистон банкига қарши санкциялар киритди

АҚШ Қирғизистоннинг “Керемет Банк” банкига қарши Россияга нисбатан савдо чекловларини четлаб ўтишга ёрдам бергани учун санкциялар киритди

Бу ҳақда Қўшма Штатлар Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) баёнотида сўз боради.

АҚШ Молия вазирлигига кўра, 2024 йилнинг ёзидан бери банк ўз ҳаракатларини Россия расмийлари ва АҚШ санкциялари рўйхатига киритилган “Промсвязьбанк” банки билан мувофиқлаштирган. Санкцияларни четлаб ўтиш схемасини амалга ошириш учун “Керемет Банк” “Промсвязьбанк” номидан трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга оширган.

Маълумот учун, "Керемет Банк” АҚШ санкциялари остида қолган Марказий Осиёдаги биринчи банкдир.

Киритилди: 19:34 16.01.2025. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!