Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШ президентининг маслаҳатчиси О'Брайен CОVID-19 дан тузалиб, ишга қайтди

АҚШ президентининг маслаҳатчиси О'Брайен CОVID-19 дан тузалиб, ишга қайтди

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Роберт О'Брайен CОVID-19 дан тузалиб, ишга қайтди, деб хабар беради “Politico” Оқ уй манбасига таяниб.

Нашрнинг таъкидлашича, О’Брайен ўзини яхши ҳис қилганидан кейин коронавирус учун иккита салбий синовни муваффақиятли топширган. Бир ҳафта давомида унда касаллик аломатлари кузатилмаган.

Аввалроқ, Оқ уй 23-июль куни президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисида коронавирус аниқлангани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган эди.

Шу вақт ичида О’Брайен  ўзини изоляцияга олган ва масофадан ишлаганди.

Киритилди: 05:30 05.08.2020. Ўқилди: 1789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!