Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ президенти хорижий филмларга 100% бож жорий қилишга ваъда берди

 АҚШ президенти хорижий филмларга 100% бож жорий қилишга ваъда берди

Доналд Трампнинг фикрича, бу "катта тезликда" ҳалокатга учраётган Америка кино саноатини ҳимоя қилади.

"Голливуддаги муаммолар бошқа давлатлар томонидан киноижодкорларни жалб қилиш учун тақдим этилаётган имтиёзлар билан боғлиқ. Бу бошқа мамлакатларнинг мувофиқлаштирилган ҳаракати ва шунинг учун бизнинг миллий хавфсизлигимизга таҳдиддир. Шунингдек, мазкур ҳаракат уларнинг тарғиботидир", — деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.

"Биз бу масала билан шуғулланаяпмиз", — дея изоҳ берди АҚШ Савдо вазири Ҳовард Лютник.

Бож қандай тарзда киритилиши ҳақида на президент, на вазир изоҳ берган. Бу чора оқибатида стриминг хизматларига ҳам таъсир этиши ёки фақат кинотеатрлар орқали намойиш қилинадиган филмларгагина тегишли эканлиги ҳозирча номаълум.

Киритилди: 12:45 05.05.2025. Ўқилди: 463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!