Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Полшага армияни модернизация қилиш учун 2 млрд доллар ажратади

A A A
АҚШ Полшага армияни модернизация қилиш учун 2 млрд доллар ажратади

Америка Қўшма Штатлари ва Полша поляклар армиясини модернизация қилиш учун Варшавага 2 миллиард долларлик кредит ажратиш тўғрисида шартнома имзолади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти баёнотида айтилади.

Баёнотда таъкидланишича, АҚШнинг «содиқ иттифоқчиси» Полша хавфсизлиги НАТОнинг шарқий қанотини жамоавий мудофаа қилишда муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, Полшанинг Украинага халқаро ёрдам кўрсатишдаги етакчи роли қайд этилди.

Хабарларга кўра, Полшанинг мудофаа қобилиятига сармоя киритилиши минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшади.

Давлат департаменти баёнотида халқаро ёрдам етказиб беришда марказий рол ўйнайдиган Полшанинг қатъияти қайд этилган. Унинг мудофаасига сармоя киритиш орқали қўшни Украинадаги ҳамда минтақадаги хавфсизлик ҳолати мустаҳкамланади.

Баёнотда таъкидланишича, модернизация дастури доирасида Полша ўз қуролли кучлари таркибини сезиларли даражада кенгайтириш ва «совет иттифоқи даврида ишлаб чиқарилган эски ҳарбий техникадан халос бўлишни» режалаштирмоқда.

Киритилди: 12:17 27.09.2023. Ўқилди: 2516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!